Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади

Оқил Абдубарноев
7 июн 2024, 00:13
Ҳарри Магуайр ва Жек Грилиш Евро-2024'да ўйнамайди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, мазкур футболчилар Англия терма жамоасининг турнирдаги якуний таркибига киритилмайди.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси оёғидан олган жароҳати туфайли Европа чемпионатида қатнашмайди.

"Бёрнли" дарвозабони Жеймс Траффорд ҳам мусобақага бормайди. "Ливерпуль" ҳимоячиси Жарелл Куанс ҳам таркибдан четда қолиши мумкин.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic