Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"

Khoja
4 июн 2024, 10:05
Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Дўстлик" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Жуда секин футбол ўйнадик. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Рақиб ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. 0:2 ҳисобидан кейин таваккал қилиб олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, бунинг учун уларга раҳмат айтган бўлардим. Бир очко бўлса ҳам қўлга киритдик.

- Жамоа бугун кутилмаганда 2 та гол ўтказиб юборганига сабаб нима бўлди деб ўйлайсиз?

- Жуда секин ўйин кўрсатдик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Рақиб ўйинга жиддий тайёрлангани кўриниб турибди. Руҳият ҳам ўйин давомида муҳим фактор ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›