UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  2 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  7 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  16 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8

Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин айтганимдек, вазифани бажарган бўлсак ҳам, Туркманистонни ўз майдонимизда мағлуб этишимиз керак эди. Барча футболчилар ўз клубида яхши ўйнашмоқда, шу боис, ишончли ғалабага эришдик, деб ўйлайман. 

- Олимпиадага бориш ниятингиз борми? Агар турнирга бориш истаги бўлса, клубингиз рухсат бериши мумкинми? 

- ЎФАдан Олимпиадага олиб боришимиз мумкин деган маънода клубимга хат юборишибди. Олимпиадада иштирок этиш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Қолаверса, учрашувлар ПСЖ клубининг уй стадионида ўтказилар экан. Бундай тарихий ҳолатлар камдан кам бўлади, худди мен Роналду билан бирга ўйнаганим каби. Бу ҳолат фақат менда бўлган (кулади). Шу боис, агар Олимпиадага олиб кетишса, албатта, бораман.

- Навбатдаги ўйин 11 июнь куни Эронга қарши ўтади. Сиз ва Ўрунов Эрон чемпионатида ўйнаяпсизлар. Бу терма жамоа учун фойдалими ёки зарарли? 

- Эрон чемпионатида олдинроқ кўпроқ футболчиларимиз ўйнаши керак экан. Уларга олдин юқори баҳо берар эканмиз. Эрон футболчилари бизга қарши бор кучи билан ҳаракат қилиши аниқ. 

- Иккинчи таймда Ўрунов билан бирга жуда яхши тушуниб ўйнадинглар. Бу мураббий кўрсатмаси бўлдими?

- Остон билан доим бир-биримизни яхши тушунганмиз, ҳамма мендан креатив паслар кутади. Биринчи бўлимда Элдор ҳужумда бир ўзи қолиб кетди, иккинчи таймда эса тўрт ҳимоячи тактикасига ўтдик, бунинг натижасида ҳужумкорлигимиз ошди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика