Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"
05 июн 2024 12:25
Янгиликлар
Сречко Катанец: "Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман"
Эртага 6 июнь куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради.
Айни пайтда беллашув олдидан терма жамоамиз устози Сречко Катанец ҳамда ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Катанецнинг баъзи сўзларини келтириб ўтамиз:
- Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз;
- Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин мутахассис икки бор соғлиғи сабаб терма жамоа лагерини тарк этган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар