

"Саҳро лочинлари" билан кечган аввалги 12 та ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси либосида 13 нафар футболчи рақиб дарвозасига 15 та тўп киритган. Бу борада тўпурарлар сафини Игорь Шквирин ва Сардор Рашидов 2 тадан гол билан бошқариб турибди. Саудия Арабистонида эса Муҳаммад Ал Шалҳуб 3 та, Сами Ал Жабер 3 та, Саад Ал Харти 2 та гол билан ўзаро ўйинлардаги умумий тўпурарлар рўйхатида етакчилик қиляпти.
Игорь Шквирин 2
Сардор Рашидов 2
Сергей Лебедев 1
Миржалол Қосимов 1
Александр Гейнрих 1
Анвар Солиев 1
Павел Соломин 1
Тимур Кападзе 1
Сервер Жепаров 1
Максим Шацких 1
Воҳид Шодиев 1
Элдор Шомуродов 1
Отабек Шукуров 1
Саудия Арабистони билан баҳс соат 20:30 да старт олади.



