"Арсенал" ёки МЮ Гёкерешни сотиб олади. "Спортинг" нарх масаласида ён беришга тайёр
		
		06 апр 14:30
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Арсенал" ёки МЮ Гёкерешни сотиб олади. "Спортинг" нарх масаласида ён беришга тайёр
Жорий мавсум барча мусобақаларда 43 ўйинда 43 та гол урган 26 ёшли швециялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" сингари клублар қизиқиш билдирмоқда. Гёкерешнинг "Спортинг" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва унинг товон пули 85 млн фунтни ташкил этади. Бироқ у қишки трансфер ойнасида қолишга қарор қилган клубга содиқлигини ҳисобга олиб, "Спортинг" уни 55-70 миллион фунт оралиғидаги суммага сотишга тайёр.
Маълум бўлишича, Гёкереш "Арсенал"га ўтишни афзал кўрмоқда, чунки у Чемпионлар Лигасида ўйнашни давом эттирмоқчи. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" Европа Лигасида ғалаба қозониб, бу мусобақага чиқиши мумкин, бироқ швециялик футболчи жамоанинг ҳозирги ҳолатига ишончсизлик билан қарамоқда.
Бундан ташқари, Андреа Берта "Арсенал"нинг спорт директори этиб тайинланганидан сўнг Гёкерешга бўлган қизиқиш янада ортди. Лондон клуби Кай Хаверц ва Габриэль Жезуснинг жароҳатланганидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш заруриятини ҳис қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар