Ана холос, "Обод" олий лигадан четлатилди!
06 окт 2017 15:52
Янгиликлар
Ана холос, "Обод" олий лигадан четлатилди!
Олий лига турнир жадвалининг охирги ўринида бораётган "Обод" олий лигадан четлатилди.
Бу янгиликни клубга доир ишончли манба ҳам тасдиқлади. Бизга маълум бўлишича, "Обод"нинг Ўзбекистон чемпионатидан четлатилишига жорий мавсумдаги иштирок учун бадал пулларини тўлиқ тўламагани кўрсатилган.
Ҳар ҳолда бу борада аниқ маълумотни барибир ПФЛ берса керак. Эслатиб ўтамиз, "Обод" иккинчи давра бошланганидан бери саккизта ўйинда майдлонга тушиб, ҳаммасида мағлуб бўлди. Жамоа кейинги турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказиши керак эди, лекин энди "Обод" футболчилари Навоийга боришмайди.
Фикрлар