

Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати маълум қилди.
"Тажрибали чап қанот ҳимоячиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради. У билан клубимиз ўртасида икки йиллик шартнома тузилди. Айни пайтгача Шерзод Суперлигада 147 беллашувда 10 гол ва 25 голли узатма соҳиби бўлган. Осиёдаги клублар иштирокида халқаро турнирларда 27 баҳсда иштирок этган", – дейилади хабарда.





