UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  0 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  0 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  14 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4

Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин Янгиликлар

Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин

Мадриднинг "Реал" жамоаси ва Испания термаси собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос футболдаги фаолиятида янги саҳифа очиши мумкин — бу сафар майдон ташқарисида.

COPE'нинг хабар беришича, 39 ёшли футболчи Андалусиянинг "Севилья" клуби назорат пакетини сотиб олишни режалаштираётган инвестиция гуруҳи таркибига кирган.

Манба маълумотларига кўра, аввалроқ "Севилья" Америка инвестиция фонди билан музокаралар олиб борган, аммо келишув амалга ошмаган. Ушбу музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг клуб акциялари қиймати пасайган ва айнан шу вазиятдан янги инвесторлар фойдаланган.

Рамос аллақачон амалдаги акциядорларга расмий таклиф йўллаган. Қайд этилишича, айнан унга йирик инвестиция гуруҳи кўмагида клубни сотиб олиш лойиҳасини умумий бошқариш ишониб топширилган. Қолаверса, Рамос томони таклиф қилган сумма шу пайтгача "Севилья"нинг асосий акциядорлари қўлга киритган энг фойдали сумма ҳисобланади.

Шу тариқа, Андалусия футболи тарбияланувчиси ва тарихдаги энг совриндор ҳимоячилардан бири ўз она юртига функционер ва клубнинг қўшма эгаси сифатида қайтиши мумкин. Бу эса "Севилья"нинг келажагига жиддий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика