"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди
05 янв 15:33
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди
Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимини тарк этди.
"Рубен 2024 йилнинг ноябрь ойида тайинланган ва май ойида жамоани Бильбаода бўлиб ўтган УЕФА Европа Лигаси финалига олиб чиққанди.
"Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада олтинчи ўринни эгаллаб тургани сабабли, клуб раҳбарияти мураккаб қарорга тўхталди ва ўзгариш қилиш вақти келганини билдирди. Бу қарор жамоага Премьер-лигада имкони борича юқори ўринни эгаллаш учун яхшироқ имконият беради деб ҳисобланмоқда.
Клуб Рубенга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдиради ва келгуси фаолиятида унга омад тилайди.
Даррен Флетчер чоршанба куни "Бёрнли"га қарши ўйинда жамоани бошқаради", – дейилади баёнотда.
Авалроқ жамоани мавсум сўнгига қадар Даррен Флетчер бошқариши ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар