Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
5 янв 2026
Лига 1 17-тур доирасидаги ПСЖ — "Париж" ўйини бўлиб ўтди.

Дезире Дуэ 45-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Виллем Жеббель 51-дақиқада пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо, икки дақиқадан сўнг Усмон Дембеле рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дербида ПСЖга ғалабани тақдим этди.

ПСЖ Лига 1 17-туридан сўнг 39 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда, етакчи “Ланс” билан орадаги фарқ бир очкони ташкил этмоқда. “Париж” эса 16 очко билан 15-ўринга жойлашган.



{


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia