Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026, 12:32
"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров фаолиятини Тошкентда давом эттиради.

Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.

"Ойбек Бозоров "Пахтакор" футболчисига айланди. 

Маҳоратли ярим ҳимоячи жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади. У ҳозирга қадар Суперлигада 165 учрашувда майдонга тушиб, 23 гол урган ва 32 голли узатма соҳиби бўлган. Осиё клублари халқаро мусобақаларида эса 31 ўйинда қатнашган", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати