UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак" Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтирмоқда.

Клуб яқинда ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолади. Футболчи айни вақтда "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинида қатнашмоқда. Бугунги машғулотлар аввалида Тўхтасиновнинг фикрларини тингладик. 

- Икки йилдан ошиқ вақтни легионер сифатида ўтказдингиз. Малайзиядаги фаолиятингиздан қандай таассуротлар қолди?

- Малайзиядаги икки ярим йиллик фаолиятимда кўп нарса ўргандим. Ҳар бир футболчида легионерга айланиш орзуси бўлади, бу менда амалга ошганидан хурсандман. Барибир бошқа давлат футболи. Фаолиятимдан кўнглим тўлди дея оламан. Яхши хайрлашдик.

- "Теренггану" жамоасининг ёқимтойига айландингиз. Ишқибозлар ҳам сиз билан илиқ хайрлашди. Бу нимага боғиқ бўлди?

- У ерда мухлислар футболни яхши кўришади. Борганимда ҳам яхши кутиб олишган, мураббийлар, жамоа илиқ қарши олганди. Малайзияда ўзбекларни яхши кўрар экан, чунки аввалроқ Санжар Шоаҳмедов ва бошқа футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришган. "Теренггану"га келганимда Сардор Қулматов ҳам бор эди. Бу менга анча ёрдам вазифасини ўтаган.

- "Динамо" жамоасига ўтишингиз қандай юз берди? 

-"Теренггану" билан шартномам тугади. Клубда раҳбарлар ўзгарди. Ўзбекистондан таклифларим бор эди, Вадим Карленович "Динамо"га чорлади. Уларни қўл остида 3 йил ўйнаганман. 

- Ўтган йили жамоа совринли ўринлар учун курашди. Бу йил нима кутиляпти?

- "Динамо" ўтган йили муносиб натижа кўрсатди. Бу йил ўтган йилгидан яхшироқ натижа кўрсатишга ва чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиламиз. Вадим Абрамов ҳам буни айтиб ўтди. Мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. 


Камолжон Алимов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
05 янв 17:32:46
Akbar Umarov
Dinamo bemalo bu tarkib bilanl yanagi yilda 3 uzagi bilan 3 orin uchun kurasha olsa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика