UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45Саудия Арабистони чемпионати. Сенсация қайд этилмади, "Ал Қодисия", "Ал Таавун" ва "Ал Ҳилол" ғалабага эришди  0 03:24Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди  84 03:20А Серия. "Рома" ва "Милан"да ғалаба  0 03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  34 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  5 23:14“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди  4 23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  17 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  1 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  7 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  3 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  4 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  2

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак" Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтирмоқда.

Клуб яқинда ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолади. Футболчи айни вақтда "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинида қатнашмоқда. Бугунги машғулотлар аввалида Тўхтасиновнинг фикрларини тингладик. 

- Икки йилдан ошиқ вақтни легионер сифатида ўтказдингиз. Малайзиядаги фаолиятингиздан қандай таассуротлар қолди?

- Малайзиядаги икки ярим йиллик фаолиятимда кўп нарса ўргандим. Ҳар бир футболчида легионерга айланиш орзуси бўлади, бу менда амалга ошганидан хурсандман. Барибир бошқа давлат футболи. Фаолиятимдан кўнглим тўлди дея оламан. Яхши хайрлашдик.

- "Теренггану" жамоасининг ёқимтойига айландингиз. Ишқибозлар ҳам сиз билан илиқ хайрлашди. Бу нимага боғиқ бўлди?

- У ерда мухлислар футболни яхши кўришади. Борганимда ҳам яхши кутиб олишган, мураббийлар, жамоа илиқ қарши олганди. Малайзияда ўзбекларни яхши кўрар экан, чунки аввалроқ Санжар Шоаҳмедов ва бошқа футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришган. "Теренггану"га келганимда Сардор Қулматов ҳам бор эди. Бу менга анча ёрдам вазифасини ўтаган.

- "Динамо" жамоасига ўтишингиз қандай юз берди? 

-"Теренггану" билан шартномам тугади. Клубда раҳбарлар ўзгарди. Ўзбекистондан таклифларим бор эди, Вадим Карленович "Динамо"га чорлади. Уларни қўл остида 3 йил ўйнаганман. 

- Ўтган йили жамоа совринли ўринлар учун курашди. Бу йил нима кутиляпти?

- "Динамо" ўтган йили муносиб натижа кўрсатди. Бу йил ўтган йилгидан яхшироқ натижа кўрсатишга ва чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиламиз. Вадим Абрамов ҳам буни айтиб ўтди. Мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
05 янв 17:32:46
Akbar Umarov
Dinamo bemalo bu tarkib bilanl yanagi yilda 3 uzagi bilan 3 orin uchun kurasha olsa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика