

Ҳамюртимиз тўп тепаётган "Теренггану" жамоаси мавсум якунларига кўра учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалларига эга чиқди. Жами ўтказилган 11та турда "Теренггану" умумий ҳисобда 19 очко жамғарди ва энг яқин таъқибчиси "Перак"ни бир очкога ортда қолдирди. Сўнгги турда Шоаҳмедовнинг жамоаси "Паханг"ни 2:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, "Перак" ўзи учун муҳим бўлган баҳсда "Кедах"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу эса якунда "Теренггану"га ортиқча ҳисоб-китобларсиз учинчи ўринни эгаллаш имконини берди.



