UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  44 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  636 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  29 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди Янгиликлар

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди

Ўтган мавсумни Малайзиянинг "Теренггану" клуби сафида ўтказган Санжар Шоаҳмедов Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан шартнома имзолади.

Клуб Санжар Шоаҳмедов билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Эшитдик-да! Санжар Шоаҳмедов Суперлига клубига ўтмоқда

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрда таваллуд топган. 2010-2014 йиллар давомида АГМК шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 ва 2017-2018 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаб, клубнинг муваффақиятли мавсумларида чемпионликни қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган. 2017 йилда эса Қатарда "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2019 йилдан эътиборан икки мавсум Малайзияда "Теренггану" сафида етакчига айланиб, муваффақиятли фаолият юритган.

Санжар Шоаҳмедов 10 йиллик фаолияти давомида жами 283 ўйин ўтказган ва 65та голга муаллифлик қилган.

"АГМК аҳил оиласига қайтишинг омадли чиқсин, Санжар!", - дейилади олмалиқликлар хабарида.

Санжар Шоаҳмедов: "Жонажон жамоамга қайтганимдан хурсандман. АГМК тубдан ўзгарган ва катта мақсадли жамоага айлангани қувонарли. Яхши муҳит ва чинакам бир оилага айланган жамоада эканлигимдан бахтиёрман. Мақсадлар улкан ва энди яна севимли мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Менга ишонч билдираётган жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, АГМК янги мавсумда янада муваффақиятли ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига катта қувонч тақдим этади".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика