UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  1 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  2 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  2 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  6 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  4 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  5 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  4 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  11

"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади Янгиликлар

"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

2026 йилги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган "Сўғдиёна" футбол клуби янги мавсумга пухта ва режа асосида тайёргарлик кўришни бошлади. 

Жамоамиз қишки ўқув-йиғин машғулотларини бир неча босқичда ўтказиб, жисмоний ва тактик жиҳатдан тўлиқ шаклланишни мақсад қилган.

Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 10-20 январь кунлари Жиззах шаҳрида ташкил этилади. Ушбу даврда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини тиклаш ва асосий юкламаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шундан сўнг 21 январдан 20 февралга қадар жамоа Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиради. Анталиядаги йиғин юқори интенсивликдаги машғулотлар, тактик ишланмалар ва рақобатбардош ўйинлар билан ажралиб туради.

Мазкур йиғин доирасида Сўғдиёна бир қатор хорижий жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ушбу беллашувлар янги мавсум олдидан жамоанинг ўйин тизимини мукаммаллаштириш, футболчиларнинг мусобақа ритмига киришини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади", – дейилади хабарда. 

Ўртоқлик учрашувлари жадвали:

23 январь — "Спартак" Суботица (Сербия)

29 январь — "Силекс" (Шимолий Македония)

1 февраль — "Челябинск" (Россия)

4 февраль — "Алтай" (Қозоғистон)

10 февраль — "Рустави" (Грузия)

13 февраль — "Нижний Новгород" (Россия)

16 февраль — "Динамо" Батуми (Грузиянинг 2 карра чемпиони)

19 февраль — "Факел" (Россия)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
05 янв 18:59:46
Sarvar Imomnazarov
Qaysi jamoa haqida gap ketayotganiniham yozib qoʻyiylarda. Ikkita Gruziya jamoasiga qarshi oʻynaydi ekanku. Qaysi biri 2 karra chempion. Oʻyla, izla, topmi biyogʻi.
   
05 янв 16:42:57
Abdulaziz Turdibekov
qanaqa yuqori yana o'sha 2006-2007 lani o'ynatadi bo'ldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика