UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  0 15:40U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Таркиблар маълум  6 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  1 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  11 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  4 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  27 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  5 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  2 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  17

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир? Янгиликлар

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир?

Модерн футболда айланаётган пуллар унда урилаётган голларга нисбатан анча кўп ёки катта.

Бу яхши. Лекин, пул бор жойда нима бўлади? Кўнгилхушлик, маишат... Э, узр. Пул бор жойда қарздорлик бўлади. Ва ана шу қарзлардан кўпчилик бедарак. Бугун турли манбалардан етиб келган маълумотлар асосида кичик рўйхат шакллантириб, сизга ҳам дарак беришга қарор қилдик.

"Андижон" матбуот хизмати адашибди...

3 январь куни "бургутлар"нинг расмий канали жамоа янги йилга қарздорликсиз чиққани тўғрисида ёзганди. Аммо биздаги маълумотларга кўра, "Андижон" клуби ўтган мавсум учун иш ҳақларини тўлиқ тўлашга улгурмаган. Ўз ҳаққини ундиролмаганлар орасида клуб матбуот хизмати "ўта омадсиз трансфер" дея таърифлаган Муҳаммад Исаев, "ҳали футболда катта ишларга қодир бўлмаган" Жасур Жалолиддинов ҳам борлиги айтилмоқда. 

Қўшимча: 23 декабрь куни "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган экан

"Сурхон"га трансфер тақиқи қўйиладими?

"Сурхон" клубининг ўтган йил жамоа таркибида ҳаракатланган барча футболчилар олдида қарзлари борлиги ҳақида айтгандик. Эшитишимизга қараганда, уларнинг айримлари ҳақларининг ундириб берилишини сўраб, ЎФАнинг тегишли қўмитасига арз қилишга ҳам улгурган.

Қўшимча: 4 октябрь куни хабари берилган Владимир Бубанья билан боғлиқ муаммо ҳам айни пайтда очиқ турибди. Агар аввалги ва бўлажак раҳбарияти тезроқ келишиб, жамоа манфаати учун ҳаракат қилишни бошламаса, клубга ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилади. Бу эса клубнинг Про лигага "шўнғишини" кафолатлайди.

"Нурафшон", йўғ-е, "Бухоро" ҳақида...

Ўтган мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг бир неча нафари Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилиб, клубдан молиявий қарздорлик ундириб беришни сўраган. Бу масала тез орада ҳал бўлади.

Қўшимча: 23 ноябрь куни "Бухоро"га ФИФАдан хат келгани ҳақида маълумот бергандик. Унда Туркманистонлик Рахат Жапаровга тўлаб берилиши керак бўлган сумма кўрсатилган. 

Дарвоқе, "Бухоро"нинг янги раҳбарияти жамоанинг халқаро алоқалар бўйича ходимини ишдан бўшатиб юборгани ҳақида эшитдик. Демак, бу каби ишлар ҳали узоқ давом этса керак.

"Бунёдкор"нинг қизлардан қарзи бор

Гап 2020 йилги мавсум учун ваъда қилинган мукофот пуллари ҳақида кетмоқда. Ўша йилда "Олтин дубль" қайд этган "Бунёдкор-W" футболчилари ҳамон рағбатлантирилмаган.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" қизларига ваъда қилинган пуллар берилмаяпти

P.s. Ўзбек клубларининг деярли барчаси кимдандир қарздор. Биз эса устидан расмий шикоят тушган клублар ҳақидагина гапирдик. 

Ақраб Алиев

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика