Росеньор: "Футболчилар ўзини аямай ҳаракат қилгани қувонтирди"
15 янв 16:53
Янгиликлар
Росеньор: "Футболчилар ўзини аямай ҳаракат қилгани қувонтирди"
"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор Англия Лига Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Арсенал"га қарши учрашувдаги мағлубиятни (2:3) изоҳлади.
"Футболчилар ўзини аямай ҳаракат қилгани қувонтирди. Улар бор кучини сарфлади. Ўйин очиқ руҳда ўтди. Бурчак зарбасидан кейин ўтказиб юборилган голдан хафаман. Учинчи гол ҳам мени ранжитди, чунки биз ўйинга қайта олгандик ва ўша пайтда устунлик қилаётгандик. Аммо мен футболчиларни айблай олмайман.
Гарначо? Уни захирадан майдонга тушиб, муҳим роль ўйнайди, деб айтган эдим — бугун у буни исботлади. Менда ажойиб таркиб бор. Улар асосий таркибда ўйнайдими ёки захирадан тушадими — фарқи йўқ, ўйинга шай ҳолатда бўлиши керак. Гарначо салоҳиятини кўрсатди", – деди Росеньор.
Жавоб ўйини 3 февраль куни "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади. Яна бир ярим финалнинг илк учрашувида "Манчестер Сити" "Ньюкасл"дан устун келди (2:0).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар