Хаби Алонсо "Челси"га "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олишни таклиф қилди

3 июн 2026, 10:10
Лондоннинг "Челси" клуби "Ювентус"нинг чап қанот ҳимоячиси Андреа Камбьязони сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Инглиз клуби ўз мудофаасини кучайтиришга интилмоқда ва Камбьязони потенциал трансфер мақсади сифатида белгилаб олган, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, ҳимоячига бўлган қизиқиш бежиз бўлмаган: Лондон клубининг янги мураббийи Хаби Алонсо ўтган ёзда уни "Реал"га олиб келмоқчи эди, эндиликда эса "Челси" бўлажак трансфер ойнаси олдидан футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрмоқчи.

Камбьязо 2022 йилнинг июлидан буён "Ювентус"да ўйнаб келмоқда ва унинг клуб билан келишуви 2029 йилнинг июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани расмийлаштирди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Хаби Алонсо 2025 йил 1 июндан 2026 йил 12 январгача Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи лавозимида ишлаган эди. Алонсо расман 2026 йил 1 июлдан бошлаб "Челси" мураббийига айланади. Испаниялик мутахассис билан шартнома тўрт йилга — 2030 йил июнигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport