

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Мусобақага тайёргарлик доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Фарғона вилояти футбол мутасаддиларидан иборат делегация Озарбайжонга ташриф буюрди.
Бокуда ФИФА, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси вакиллари иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, жамоалар ва меҳмонлар учун зарур шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 24 та терма жамоа иштирок этадиган U-20 Жаҳон чемпионати 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказилади.



