Асилбек Жумаев: "Совринни олиб кетмоқчимиз"

Mirjalol Normatov
15 янв 2026
Ўзбекистон U-23 термаси футболчиси Асилбек Жумаев жамоанинг мақсади юқори эканлигини айтди.

"Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳолисини ғалаба билан табриклайман. Кеча бу шаҳарга келдик, олдимизда 3 кун бор, ҳавосига ўрганяпмиз. Рақибимиз - Хитой термаси. Олдин бошқа турнирларда бу рақиб билан ўйнаганмиз. Мураббийлар маслаҳатлари, кўрсатмалари билан майдонга тушамиз.

Австралия ва Хитой термалари ўйинлари жуда қизиқ бўлди. Австралия ҳам тушиб қолиши мумкин эди. Хитой термасининг ўйинини кўрдик, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз - финал. Совринни олиб кетмоқчимиз", - деди Жумаев.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/FAUzbekistan