UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  9 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? Янгиликлар

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким?

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида энг кўп "сейв" қайд этган дарвозабонни эълон қилди.

Бу терма жамоамизнинг собиқ кипери Игнатий Нестеров бўлиб, у "Қизилқум"ни 26 ўйинда жами 45 бор яққол голли вазиятларда қутқариб қолган. 

Ушбу маълумот ўқувчида ўзига хос "иллюзия" ҳосил қилиши мумкин: Нестеров ҳали ҳам барчадан кучли экан. 

Хўш, аслида ҳам шундайми? Яқинда 39 ёшни қарши оладиган посбон Ўзбекистонда энг яхшисими? Бу саволларга узил-кесил жавоб беролмаймиз. Кимдир берса ҳам, нисбий бўлади. Биз эса шундай фикрларга асос бўлувчи баъзи статистик маълумотларни келтириш билан кифояланамиз. Хулоса ўзингиздан.

А) Ўтказилган голлар

Энг кам тўп ўтказган посбон: Милан Митрович. "Сўғдиёна" посбони мавсум давомида ўз дарвозасидан атиги 8 та тўп олиб чиқди. Яна ҳам аниқлаштирсак, сербиялик голкипер 1 ўйинда ўртача ҳисобда 0,4 та гол "қўйиб юборди". Бу Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши натижа. Кейинги ўринни Санжар Қувватов ("Пахтакор") банд қилган — 0,6.


Энг кўп тўп ўтказган посбонлар қаторида юқорида номини тилга олганимиз Игнатий Нестеров ҳам бор (29 та). Бироқ, "қўйиб юборилган" голларнинг ўйинлар сонига нисбатини ҳисобласак, энг ёмон натижа Низомиддин Зиявутдиновда бўлади (ўртача 1,6). Шу ўринда Низомиддин бу мавсум фақат ҳимоя чизиғи заиф жамоалар дарвозасини қўриқлаганини ҳам инобатга олиш керак: "Андижон" ва "Турон" (якунда ҳар иккиси қуйи лигага равона бўлди).

Б) "Қуруқ" ўйинлар

Бу борада 12 тадан ўйин билан Митрович ("Сўғдиёна") ва Юсупов ("Навбаҳор") етакчи бўлди.


Бироқ, яна ҳам чуқурлашсак, энг яхши натижа Миланда экани ойдинлашади. У майдонга тушган баҳсларнинг 63 фоизида "Сўғдиёна" дарвозасига тўп кирмаган. Мазкур кўрсаткич Элдорбек Суюновда 55%, Юсуповда эса 46% га тенг.


С) Сейвлар

Юқорида айтганимиздек "қутқаришлар" сони бўйича энг яхши натижа 38 ёшли Нестеровда. Аммо, яна дарвозабонларга тақдим қилинган имконият ва шу дақиқалар ичидаги самарали ҳаракатлар нисбатини ҳисобласак, 1-ўринга умуман сиз кутмаган кипер кўтарилади: Достонбек Тўхтабоев. "Машъал" посбони ҳар ўйинда ўртача 2,1 маротаба ўз жамоасини яққол голли вазиятларда қутқариб қолди.


Хуллас, шунақа гаплар. Аслида юқорида келтирилган рақамлар ҳам нисбий. Чунки дарвозабонларнинг статистикаси шаклланишида мудофаа чизиғи вакилларининг ўрни беқиёс. Сарлавҳада келтирилган савол бўйича эса барчанинг ўз фикри бор. Сиз қандай фикрдасиз: Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким?

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ 

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика