Артета: "Арсенал" ҳар уч кунда шундай ўйнаётганидан фахрланаман"
15 янв 18:34
Янгиликлар
Артета: "Арсенал" ҳар уч кунда шундай ўйнаётганидан фахрланаман"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Лига Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Челси" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида гапирди.
"Биз жуда кучли жамоага қарши, унинг стадионида ўйнадик. Жамоам эришган натижалардан фахрланаман. Ҳар уч кунда шундай ўйнаётганимиз ростан ҳам қойил қолдиряпти. Ярим финалларда доимий равишда ўйнашни хоҳлаймиз. Мавсум давомида қилган барча ишларимиз муҳим эди.
Хаверцнинг қайтиши? Бу жамоа даражасини оширади ва у бизга жуда керак. Олдиндаги ўйинлар сонини инобатга олсак, барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлади. Шунинг учун таркибда ҳамма борлигидан хурсандман", – деди Артета.
Жавоб ўйини 3 февраль куни "Эмирейтс" стадионида ташкил этилади. Яна бир ярим финалда "Манчестер Сити" илк ўйинда "Ньюкасл"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар