

Рафинья 36-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. Винисиус Жуниор бунга 45+2 дақиқадаги ажойиб голи билан жавоб қайтарди. Аммо, икки дақиқа ўтар ўтмас, аниқроғи 45+4 дақиқада Роберт Левандовски каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. “Барса” танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишга яқин эди, аммо Гонсало Гарсия 45+7 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйиндаги ҳал қилувчи голни 73-дақиқада Рафинья Куртуа қўриқлаётган дарвозага киритди. Қайд этиш керакки, 90+1 дақиқада Френки де Йонг майдондан четлатилди.
Якунда “Барселона” “Реал”ни мағлуб этиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди.









