UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  9 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2

Рустамжонов ва Содиқов "Андижон"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилди Янгиликлар

Рустамжонов ва Содиқов "Андижон"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилди

Жамоанинг Анталиядаги йиғин доирасида тайёргарлик жараёни давом этмоқда.

"Бугун куннинг дастлабки қисмидаги машғулотларимиз бўлиб ўтди.

Шуни айтиш лозимки, сафимизга яна айрим иқтидорли ёшлар қўшилишди. Жумладан, яқинда "Андижон" билан шартнома имзолаган умидли дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов ёшлар терма жамоасидаги йиғиндан сўнг клуб ихтиёрига етиб келди ва машғулотларга киришди.

Шунингдек, яна бир U-17 Осиё чемпиони, истеъдодли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқов ҳам бугундан машғулотларда қатнашмоқда. 

Булардан ташқари, ўринбосарлар сафимизда тўп тепган ярим ҳимоячи Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, "Андижон" футбол академияси тарбияланувчиси, ҳимоячи Озод Собиров ҳам эндиликда "Андижон"нинг Анталиядаги йиғинига қўшилдилар.

Қолаверса, мураббийлар штабига андижонлик иқтидорли мутахассис Ислом Аҳмедов ҳам жалб этилди. Бунгача "Андижон" футбол академияси қошида ташкил этилган биринчи лига жамоасида бош мураббийлик қилган. 

Бугунги машғулотимиз ҳам табиийки, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Машғулот аввалида туғилган кунини нишонлаётган Ҳумоюнмирзо Иминовни бош мураббий Самвел Бабаян бутун жамоа номидан муборакбод этди. Жонли коридор ташкил қилинди ва ундан Иминов билан бир қаторда янги мураббий ва жалб қилинган иқтидорли ёшлар ҳам ўтдилар", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
15 янв 19:15:06
Рахматилло Исманов
Андижон ёшларга хам эътибор каратмокда. Зур!
+1   
15 янв 18:02:04
Akbar Umarov
Sodiqov Portugaliyaning Bragasiga ketgan ediku o'xshamabdida lekin hali yosh Turkiya,Belgiya, Gollandiyalar orqali ham Evropaga ketsa boladi
   
15 янв 21:14:59
Zohidjon Usarov
Булар Ахмедовни академиясидан Пахтакор не при чем Одил Навбахор билан уришиб колганми тарбияланувчиларини Нефтчи билан Андижонга берди.
   
15 янв 20:11:36
ISM -1964 NAVBAHOR
Бабаян шунчалик ешларни олгани билан мавсумда уйин лар бошланса узи билади кимларни туширишни ..уйинда 13 та еки 14 та уйинчини рокировкасиз мавсумни утказади..бу факт..нимагаки навбахорда курганмиз..асабга тегиб чарчаган уйинчини захирага хам олмай уйинни тугатарди..курамиз..лекин емон ниятда айтмадим..мавсум бошлансинчи..
   
15 янв 19:09:55
Akbar Umarov
Bular Paxtakor PFC Akademiyasidan chiqqan yosh Futbolchilarku. Paxtakor PFC real tarzda mard bo'lib tan olishimiz kerak bu misliz miqdorda Iqtidorli Futbolchilar etkazib chiqaradigan jamoamizku
   
15 янв 18:58:03
Job Ir
Ешларни таркибга жалб килиш жуда зур омадларини берсин. Лекин Бабаян бу ешларга имкон бервормаса керак. Бабаянга бугунги натижа шарт
   
15 янв 18:23:15
Ўзбек футболининг муҳлиси
Akbar Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sodiqov Portugaliyaning Bragasiga ketgan ediku o'xshamabdida lekin hali yosh Turkiya,Belgiya, Gollandiyalar orqali ham Evropaga ketsa boladi
Пахтакорга бормабдида, ёки Пахтакор академиясидан чиққанми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика