Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди
12 янв 21:00
Янгиликлар
Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги водийликлар еврокубокларнинг доимий иштирокчиси, ҳозир УЕФА Чемпионлар лигасида 22-ўринни эгаллаб турган рақибга қаршилик кўрсатишга уринишди, бироқ тажриба ўз сўзини айтди.
Оғдам клуби фарғоналиклар дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, йирик ғалабани қўлга киритди.
Назорат ўйини. 12 январь "ҚОРАБОҒ" (Озарбайжон) — "НЕФТЧИ" (Ўзбекистон) 5:0
Голлар: Я. Бензия (12), Л. Андраде (28, 54), Н. Ахундзаде (41), О. Кашчук (78).
"Нефтчи" (бошланғич таркиб): Ботирали Эргашев, Иззатилло Пўлатов, Анвар Ғофуров (С), Муҳсин Убайдуллаев, Иброҳим Халил Йўлдошев, Икром Алибоев, Жамшид Искандаров, Аброр Исмоилов, Алишер Одилов, Хуршид Ғиёсов, Нурбек Сарсенбаев.
Заҳира: Акбар Тўраев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Азизбек Муратов, Азизбек Эримбетов, Йован Жокич, Далер Тухсанов, Фарҳод Соҳибжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Фаррух Сайфиев, Боян Цигер, Зоран Марушич, Журани Ратиньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар
Агар формада бўлганда ҳам ютқазарди.
Хозирда Қорабоғ собиқ иттифоқ давлатларидан ЛЧ да ўйнаётган Ягона жамоа,
Хақиқатда кучли жамо экан
Узим сурхондан нефтчига очлда мухлислик киламиз Асилбек Жумаев деган йигитимиз нефтчига утди хозир осиё кубогига уйнаяпти
Сурхонлик боллар нефтчида уйнаганда доим яхши натижа курсатган ва яна бир нарса корабогни ечлдаги натижаларини курган одам футболни тушунса натижадан хафа булмайди