U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум қилинди
15 янв 21:53
Янгиликлар
U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум қилинди
Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 14–31 май кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди.
Унга кўра, мазкур тадбир 2026 йилнинг 12 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.
Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар