UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  3 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  14 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

"Бунёдкор" офиси МИБ томонидан муҳрлангани ростми? Улуғбек Мирзаев билан суҳбат Янгиликлар

"Бунёдкор" офиси МИБ томонидан муҳрлангани ростми? Улуғбек Мирзаев билан суҳбат

Мураббий Сергей Лушан "Бунёдкор" клубида қолиб кетган қарзлари бўйича давлат органларига мурожаат қилганидан барчанинг хабари бор.

Бугун "Бунёдкор" клуби офиси муҳрлангани ва клубга тегишли автобуслардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилгани ҳақида хабарлар чиқди. Биз ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик.

"Тўғри Чилонзор МИБ вакиллари келиб "Бунёдкор" клубига тегишли автобус, енгил автомобилларни банд қилишди. Яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Ходимларимиз ишлайдиган офислар эса муҳрланди. Бугун ушбу ҳолат юзасидан Республика Мажбурий Ижро Бюросига бордим. Аслида Лушан талаб қилаётган суммани битта автобусни сотиш орқали тўлаб юборишимиз мумкин. Шу боис офисларимиз муҳрланиши ортиқча эди. Вазият кўпчилик ўйлаганчалик ваҳимали эмас. "Бунёдкор" клуби кўп қийинчиликлардан ўтди, бундан ҳам ўтади. Тўғри айни пайтда клуб ҳисоб рақамида бунча пул йўқ. Аммо яқин кунларда бир қатор реклама ҳамкорларимиздан пул тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари "Пахтакор" клуби Акром Комилов бизнинг академиямизда ўқигани учун пул ўтказиши лозим, Шоҳруз Норхоновни "Сўғдиёна"га трансфер қилганмиз, Даврон Умировни ижарага берганмиз. Мана шу пуллар тушиши билан "Бунёдкор" бу муаммони ҳал қилади. Бу йилги харажатлар сметасида кўзда тутилмаган жуда кўплаб харажатлар пайдо бўлаётганидан футбол жамоатчилиги жуда яхши хабардор.

2015-2016 йилларда "Бунёдкор"да ишлаб кетган Сергей Лушан ва Бахтиёр Бобоев Лушаннинг бош мураббий сифатидаги шартномасига 2015 йил учун 400 миллион сўм, 2016 йил учун ҳам 400 миллион сўм, жами 800 миллион сўм кўтарма пулларини ёзишган экан. Лекин негадир Бобоев раҳбарлигида бу пулларни олишмаган ва ҳозиргача қарз тўланмай келмоқда. Зукко футбол мухлислари Лушан нима мақсадда ҳар йили жамоага янги легионерларни олиб келганини жуда яхши билишади. Шунча йил бу жамоада ишлаганлар инсонийликни бир четга суриб қўйишди.

Якунда шуни айтмоқчиманки, яқин кунлар ичида биз ҳам Сергей Лушан устидан давлат пулларини ўзлаштириш бўйича прокуратурага ариза ёзамиз. Бу мураббий қўл остида "Бунёдкор" ҳозиргидан бир неча баробар катта сметага эга бўлган ва Осиё чемпионлар лигасида биронта ўйинда ғолиб бўла олмаган йиллар ҳам бўлганини барча яхши эслайди", - дейди Улуғбек Мирзаев championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика