

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйин курашларга бой бўлди. "Сурхон" жамоасидан босим кутгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Бугун ҳимояда яхши ўйнадик деб ўйлайман, аммо ҳужумга чиқишга қийналдик. Техник хатолар ўз таъсирини кўрсатди. Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик. Охирги сониягача ўйинни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик, лекин афсуски мағлубиятга учрадик. Футболчиларимизга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.



