

Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли англиялик футболчи 2027 йилда Англияга қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Воситачилар январь ойидаги трансферлар ойнаси олдидан эҳтимолий вариантларни излаш устида фаол иш олиб боришмоқда. Жумладан, сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш варианти ҳам истисно этилмаяпти.
Шунингдек, футболчига "Арсенал", "Челси" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. У илгари "Брентфорд", "Питерборо Юнайтед", "Сканторп Юнайтед", "Уиган", "Шрусбери Таун", "Барнсли", "Ньюкасл" ва "Нортхэмптон" жамоаларида тўп тепган.
Тоуни 2024 йилнинг августидан буён "Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Ҳужумчи 2026/27 йилги мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



