

"Афсуски Габрижль термаси ихтиёрида бўлиб, жароҳат олди. Энди у бир неча ҳафталарни ўтказиб юборади. Чоршанба куни уни яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказамиз. Ўшандагина унинг қанчада сафга қайтишини билиб оламиз.
Албатта бу биз учун катта зарба. Чунки у бизнинг ҳимоядаги етакчи футболчимиз эди. Габриэлни йўқотиш яхши ҳолат эмас. Яхши томони шундаки, бизда унинг ўрнини босадиган футболчилар бор", - деди Артета.
"Арсенал" навбатдаги учрашувини 23 ноябрь куни "Тоттенхэм"га қарши ўтказади.



