UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  0 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0

Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Андижон" - "Хоразм" (3:2) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Чемпионатнинг яна бир турини ўтказдик. Одатдагидек баҳсни яхши бошладик, тўп билан кўпроқ муомала қилдик. Аммо биринчи таймдаги учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Рақиб ортиқча қийинчиликсиз голлар урди. Бу нима билан боғлиқ? Биринчидан мавсум якуни, иккинчидан эса сафимизда жароҳат олганлар кўп. Афсуски, захира ўриндиғимиз узун эмас. Иккинчи тайм футбол ўйнай олишимизни ва гол ура олишимизни кўрсатдик. Раҳбариятга жамоани Суперлигада олиб қоламиз деб ваъда берганмиз. Шундай экан, охиригача курашамиз. Буёғига охирги тур ва плей-оффга муносиб тайёргарлик кўрамиз.

- Дарвозабон Сардор Қобулжоновнинг биринчи таймдан кейин алмаштирилиши учта гол ўтказгани билан боғлиқми?

- Йўқ, гап бунда эмас. Сардор анчадан бери ўйнамаётганди, шу боис имкон бердик. Ваҳоланки, у тажрибали дарвозабон ва буни ҳамма билади. Шунчаки биз биринчи таймдаги учта гол сабаб дарвозабонни алмаштиришга қарор қилдик ва унинг ўрнига Машҳур Муҳаммаджонов ўйинни давом эттирди. Менимча, ҳар қандай дарвозабон учун учта гол ўтказиш оғир зарба ҳисобланади. Биз вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, холос.

- Владимир Бубанья бугун захирада қолди.

- Фақат Бубанья эмас, Аббос Отахонов ҳам дисквалификация сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Бубаньяга келсак, у ўйиндан олдин ўзини бироз ёмон ҳис қила бошлади. Унинг жароҳати оғриб қолди. Шу боис таваккал қилмадик. Айтиб ўтганимдек, буёғига ҳаракатимиз жамоани плей-оффга тайёрлашга қаратилади. Мавсум охири, кўпчиликда чарчоқ бор. Лекин охиригача курашамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 ноя 21:45:24
Фарход
Рахмат Хаким Фузайлович ёши катта мухлислар Сизни яхши билишади, Хоразмда хам кулдан келганча уз ишингизни бажардингиз,., Клуб рахбарияти узокни уйлаб иш килмокчи булса Фузайловни олиб колиши керак, келаси мавсум жанговор команда туза олади гарантия. Аксинча булса Хоразм элитага куп колмайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика