UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  1 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  4 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  7 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0

Унутмоқ осонмас бизларни... Янгиликлар

Унутмоқ осонмас бизларни...

Ҳар биримиз футболга қайсидир жамоа, ёки қайсидир футболчи сабаб қизиқиб қолганимиз бор гап.

Шу туфайли турли авлод вакиллари футбол ҳақида гаплашганда, танловлар турлича бўлади. Ўтган аср охири, янги аср бошларида тўп тепган ва миллионлаб мухлислар олқишига сабаб бўлган футболчилар ҳам кам эмас. Улардан бир жамоа тузадиган бўлсак, яхшигина таркиб чиқади. Ҳа, бу футболчилар фаолиятини тугатганига анча бўлиб қолди, аммо кўпчилигимиз ҳамон уларнинг ўйинларини соғиниб яшаймиз.

Шу ўринда, эл суйган қўшиқчилардан бири Охунжон Мадалиевнинг “Унутмоқ осонмас бизларни” деб номланган санъат асари ёдимизга тушди. Ўша қўшиқни ёқтирмайдиган, энтикиб эшитмайдиган инсон бўлмаса керак.

Бугун футбол дунёсидаги шу каби “унутиш осонмас” футболчилар ҳақида гаплашамиз.  

Дарвозабон
Оливер Кан (Германия)

Замонамизнинг энг кучли дарвозабонлари Ян Облак, Де Хеа, тер Штеген, Нойер, Навас, Эдерсон, Алиссон ва бошқаларни нима бирлаштириб туради биласизми? Оливер Кандагидек “харизма”. Нойер ҳам қувноқлиги, ғаройиб ҳаракатларига қарамай, характер бўйича Оливердака эмас. Чамамда, у каби дарвозабонлар чиқарадиган мактаблар ёпилиб кетган.

Кан жамоасини қийин паллаларда қутқарарди, бақирарди, жамоадошларига руҳий томондан ижобий таъсир ўтказа оларди ва атрофдаги ҳар бир нарсага эътибор бериб, муносабат билдирарди. Бир сўз билан айтганда – ажойиб дарвозабон.

Ҳимоячилар
Маркус Кафу (Бразилия)

Бразилия термасида доимо безорилар жентльменлар билан ёнма-ён ҳаракат қилган. Кафуга бир қараган инсон, унинг одам оҳун, юмшоқ табиятлилигини дарров сезарди. Замонавий футболда у кабиларни қидириб топиш мушкул вазифа. Кафу ишини ҳам ажойиб уддаларди ва характер борасида ҳам ўрнак бўла оларди. Ўзига хос эди бразилияликлар сардори, икки карра Жаҳон Чемпиони – унинг ўйинларини соғинганлар кам бўлмаса керак.

Карлес Пуйоль (Испания)
Отаменди баъзи жиҳатлари ва баъзи ўйинлари билан ўзини Карлес билан солиштиришимизга қўймайди. Умуман олган у ҳам кучли ҳимоячи аммо Пуйоль бошқа даража эди. Борган сари яккама-якка курашга кирадиган ва уни ютиб чиқадиган ҳимоячилар камайиб кетмоқда. Пуйоль айнан шу жиҳати билан кўпчиликка ёқарди. У бирга-бир талашарди ва рақиб кимлигидан қатъи назар қўрқмасди. Шу ўринда, курашда жахлдор Карлес, ҳеч қачон рақибга жароҳат етказиш ёки ғирром йўли билан ютишга ҳаракат қилмаган. У ҳалол курашарди. Карлес “Эль Класико”лардан бирида Пике ҳакамга арз қилишга кетаётганда, қўлидан унга отилган “ёндиргалка”ни олиб қўйгани эсингиздами? Қойил қолмай илож йўқ! Бугун у кабилар бўлса ҳам, саноқли.

Алессандро Неста (Италия)
Алессандро Нестанинг ўйинини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. Футболда ҳақиқий жентльменлар кам, Неста эса улардан бири эди. Рамос – испан футболи афсонаси, аммо Серхио ҳисобида фаолияти давомида 24 та қизил карточка ва огоҳлантиришлар бўйича Примера рекорди бор. Неста эса бутун фаолияти давомида бор йўғи беш бор қизил карточка олган, унинг ҳар бир “подкати” эса ўзгача бир санъат асари эди.

Биксант Лизаразю (Франция)
Ҳа, Лизаразю ҳар доим ҳам юқори даражадаги футбол намойиш этмаган бўлсада, унинг ҳаракатларида қандайдир ўзига хослик бор эди. Турли позицияларда ҳаракат қилган қанот ҳимоячилари Занетти ёки Мальдини ўз жамоаси рамзига айланишди, Лизаразю эса “Бавария” ва Франция термаси сафидаги совринлар, футболчини кейинчалик ҳам буюклар қаторида эслаш учун етарли бўлди. Ундан сўнг, у каби обрў-эътиборга фақат Филипп Лам сазовор бўлди.

Ярим ҳимоячилар
Павел Недвед (Чехия)

Жингалак соч чех “Ювентус”да футбол менежери лавозимида фаолият юритмоқда. Обрўли лавозим соҳиби. Ёшлиги эса Павел катта бўлган уйи ёнида икки оёқда ҳам бир хил ўйнаш учун машқ қилар ва деворга соатлаб зарба бериб, ўз устида ишларди. Келажакда меҳнатлари самараси ўлароқ “Олтин тўп” соҳибига айланди ва “Лацио”, ҳамда “Ювентус”нинг олтин даврларида бевосита иштирок этган.

Андреа Пирло (Италия)
Бу футболчи ўйинини таърифлашимиз шарт бўлмаса керак. Бекорга уни бошқа клуб мухлислари ҳам “Маэстро” дейишмайди. Пирло каби футболчилар жуда кам учрайди. Ваҳоланки унга аввалига “Интер”да ишонишмаган. “Милан”да эса у клуб, мамлакат миллий термаси ва умуман футбол тарихига ўз исмини ёзиб қолдирди. Балки шунга ўхшаш тақдир Салахни ҳам кутаётгандир, лекин нима бўлганда ҳам Пирло ўзига хослардан бири эди.

Кларенс Зеедорф (Голландия)


Ҳеч қачон “Милан”га мухлислик қилмаганлар ҳам Анчелоттининг ўша даврлардаги жамоасига бефарқ қарай олишмасди. Ўша таркибнинг муҳим футболчиларидан бири Зеедорф эди. Ёшлигидан то фаолиятининг сўнгги йилларигача жаҳон даражасидаги футбол намойиш қилган, топ жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган. Афсуски, буюк футболчининг мураббийлик фаолияти ўхшамаяпти, лекин майдонда у етишмаяпти.

Пол Скоулз (Англия)
Кўпчилик Райан Гиггз ва Дэвид Бекҳем ҳақида гапирсада, уларнинг ёнида тўп тепган Пол Скоулзнинг ҳам маҳоратига тан бермай илож йўқ. Скоулз майдонда юлдузлардан қолишмасликка ҳаракат қилган ва майдондан ташқарида ҳам ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин эди. Скоулз ва Погба турли хил сайёралардан десак муболаға бўлмайдику ахир. Биринчиси 18 ёшидаёқ катта бўлган футболчи бўлса, иккинчиси 25 ёшда ҳам ҳали ёш бола.

Ҳужумчилар
Деннис Бергкамп (Голландия)

Заргарона ҳаракатлари ва ажойиб зарбалари билан Роналдо, керак бўлса бутун дунёга қарши чиқиб, мағрур Франческо Тотти кўпчиликка ёқарди. Аммо “Арсенал”нинг парвозлардан қўрқадиган ҳужумчиси замонавий футболга етишмаяпти. Бергкампнинг ҳаракатларини сўз билан ифодалаш қийин, уни кўриш керак. Бугунги кун ҳужумчилари ўрганса арзийдиган жиҳатлар етарли голландияликда.

Рауль Гонсалес (Испания)
Бугунги кун тўпурарлари маълум бир жамоа мухлислари, маълум бир гуруҳ мухлислар олқишига сазовор бўлади. Рауль эса испаниялик оддий бир йигит эди. Уни барча ҳурмат қилар ва ёш болалар унга ўхшашга ҳаракат қиларди. Рауль ақл билан ўйнарди, бугунги кунда ҳужумчилар тезроқ югуришга кўпроқ эътибор беришмоқда. Афсус... Балки “Реал” академиясидагиларга бошқачароқ тарбия бериш керакдир?


Сизчи, сиз қайси футболчининг ўйинларини соғиндингиз? Яхшилаб эслаб кўринг, баъзан узоқ вақт давомида тилга олинмаган, аммо вақтида майдондаги ҳаракатлари билан кўпчиликни лол қолдирган футболчилар етарли ахир...


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика