

Унга Шотландиянинг "Рейнджерс" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Англиялик мураббийнинг ўзи ҳам Шотландияга қайтишга қарши эмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Стивен Жеррард 2018-2021 йиллар оралиғида "Рейнджерс" бош мураббийи бўлган. Унинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистоннинг "Ал Иттифоқ" клуби ҳисобланади. У йил бошида саудияликлар билан шартномани бекор қилганди.



