Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин
07 окт 01:18
Янгиликлар
Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин
Тез орада Михаил Пробеж Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин.
Поляк шарҳловчиси Матеуш Борек (TVP Sport) "Kanał Sportowy" (1 млн обуначи) стримидаги маълумотга кўра, ҚФФ Михал Пробеж билан шартнома бўйича келишувга эришган — у аввал Польша терма жамоасини бошқарган.
53 ёшли мутахассис июнь ойида Роберт Левандовски билан бўлган можародан сўнг (у "Барселона" ҳужумчисидан сардорлик боғичини олиб қўйган эди) лавозимини тарк этган.
Унинг бошқарув даврида натижалар ўртача бўлган: 9 та ғалаба, 5 та дуранг ва 7 та мағлубият.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар