UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  42 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  8 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  226

УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди Янгиликлар

УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди

Теглар :  УЕФА
УЕФА "Барселона" ва "Милан"га Ла Лига ҳамда Серия А ўйинларини чет элда ўтказишга рухсат берди.

Бундан аввал Ла Лига "Вильярреал" – "Барселона" учрашувини АҚШда, Майами шаҳрида ўтказиш учун УЕФАдан рухсат сўраган, Серия А эса "Милан" – "Комо" баҳсини Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиш имкониятини сўраган эди.


Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) Испания ва Италия чемпионатларининг мазкур ўйинларини истисно тариқасида чет элда ўтказишга рухсат берди, аммо миллий лигалар ўйинлари мамлакат ичида бўлиши кераклигини таъкидлади.

"УЕФА бугун яна бир бор миллий лигалар ўйинларини ўз мамлакатларидан ташқарида ўтказиш ғоясига кескин қарши эканини билдирди.

Ўтган ой Тиранада бўлиб ўтган Ижроия қўмитаси йиғилиши ортидан УЕФА Испания ва Италия миллий ассоциацияларидан келиб тушган сўровларни ҳисобга олган ҳолда бу ишнинг оқибатларини баҳолаш учун қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказди.

Ушбу маслаҳатлар мухлислар, бошқа лигалар, клублар, футболчилар ва европалик институтлар томонидан миллий лигалар ўйинларини чет элга кўчириш ғоясига нисбатан қўллаб-қувватлаш йўқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шу билан бирга, ФИФАнинг бу борадаги меъёрий базаси ҳозирча қайта кўриб чиқилаётган бўлса-да, аниқ ва батафсил эмаслиги туфайли, УЕФА Ижроия қўмитаси бу икки сўровни истисно тариқасида маъқуллади.

УЕФА келгусидаги ФИФА ишларида фаол иштирок этади ва ички мусобақалар яхлитлигини, шунингдек, клублар, уларнинг мухлислари ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги яқин алоқаларни сақлаб қолишни таъминлайди", – дейилади УЕФА баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 окт 09:53:48
ZJI ACM
Ğalatimasmi chetda õtkazishni keskin tanqid qilarkanu ikkita õyinga mayli ruxsat desa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика