Миллатлар Лигаси 1/4 финали ва ўтиш ўйинлари жуфтликлари маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
20 ноя 2026, 18:40
Жума, 20 ноябрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида 2026/27 йилги Миллатлар Лигаси 1/4 финал ва ўтиш ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, элита дивизионининг чорак финал босқичи жуфтликлари, шунингдек, A/B ва B/C дивизионларида юқорилаш ҳамда ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кечадиган ўтиш баҳсларидаги рақиблар аниқланди.

Чорак финал ва ўтиш ўйинларининг дастлабки учрашувлари 2027 йил 25-27 март кунлари ўтказилади. Жавоб баҳслари эса 28-30 март кунларига режалаштирилган.

Чорак финал ғолиблари 2027 йил 9-13 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Миллатлар Лигасининг финал турнирида иштирок этади.

Миллатлар Лигаси чорак финал жуфтликлари:

Норвегия — Англия

Испания — Франция

Нидерландия — Португалия

Бельгия — Германия

Миллатлар Лигаси ярим финал жуфтликлари:

Нидерландия / Португалия — Испания / Франция

Бельгия / Германия — Норвегия / Англия

A лигасида иштирок этиш ҳуқуқи учун ўтиш ўйинлари:

Босния ва Герцеговина — Дания

Венгрия — Сербия

Ирландия — Хорватия

Словения — Уэльс

B лигасида иштирок этиш ҳуқуқи учун ўтиш ўйинлари:

Кипр — Шимолий Македония

Эстония — Руминия

Фарер ороллари — Грузия

Беларусь — Исроил

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар Лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Улар турнирнинг ўтган мавсумдаги финалида пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб этган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф