

Чорак финал қуръа ташлаш маросими жума, 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Мазкур босқичнинг дастлабки ўйинлари 2027 йил 25–27 март кунлари, жавоб учрашувлари эса 28–30 март кунлари ўтказилади. Миллатлар лигасининг ушбу мавсуми финал қисми 9–13 июнь кунларига белгиланган.
Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португалияликлар Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этишган эди — 2:2, пен. 5:3.



