

"Жуда қийин кечган ўйинда бу ажойиб натижа бўлди. Бугун майдонга яхши спорт формасидаги ва бир-бирига муаммо туғдиришга интилган икки жамоа тушди — Нидерландия биринчи бўлимда айнан шундай қилди. Биз бир нечта ажойиб голлар урдик ва ўзимизга бўлган ишонч ортиб боргани сайин фантастик мухлислар қаршисида сифатли футболни намойиш этдик", — дейди Клоппнинг сўзларини УЕФА расмий сайти.
Германия 11 очко билан 2-гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Худди шунча очко тўплаган Нидерландия ва Греция мос равишда иккинчи ва учинчи поғоналардан жой олишди.



