"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи
07 окт 01:57
Янгиликлар
"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи
"Интер" Бундеслигада кетма-кет бешта пенальтини қайтарган дарвозабонни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, миланликлар "Фрайбург"нинг 23 ёшли посбони Ноа Атуболуга қизиқиш билдирган.
"Интер" келишув шартларини ўрганмоқда ва бу битим келаси ёзда амалга ошиши мумкин. Томонлар ўртасида учрашувлар ва музокаралар режалаштирилган.
Атуболунинг "Фрайбург" билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Тренер Юлиан Нагельсманн Ноани Германия терма жамоасига ҳам чақирган.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабон кетма-кет бешта пенальтини қайтарган — бу Германия чемпионатлари тарихи учун рекорд ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар