UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   2 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим" Янгиликлар

Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"

"Лилль" ҳужумчиси Оливье Жиру ўз жамоаси учун Европа Лигасида иштирок этиш нақадар муҳимлиги ҳақида гапирди.

"Мен жуда кўп ёш ўйинчиларга эга бу жамоани иложи борича юқорига кўтармоқчиман. Европа Лигаси биз учун жуда муҳим. Бу мавсумда олдимизга жуда кўп мақсадлар қўйганмиз ва биз Европа Лигасида муваффақият қозонишни истаймиз. "Рома" билан ўйин олдидан озгина ҳаяжондаман. Жарима майдони – менинг уйим. Менга жамоадошларим керак: биз жамоа бўлиб ўйнаймиз ва мен улар билан яхши келишаман. Умид қиламанки, шерикларим мени ичкарида топа олишади", – деди 39 ёшли форвард.

Жиру УEФА Кубоги/Европа Лигаси ўйинида захирадан тушиб, гол урган энг ёши катта футболчига айланган. Ҳужумчи Европа Лигаси доирасида "Бранн"га (2:1) қарши кечган ўйиннинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушган ва 80-дақиқада тўп киритганди. 

"Лилль" бугун Европа Лигасининг 2-тури доирасида сафард "Рома"га қарши майдонда саф тортади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
02 окт 19:05:43
Muxammadali Botirov
Lillni Bilmadimu lekin lionga qoil qoldim futbolchilari ham jonini beryapti inqiroz davrida bunday matonatli jamoa kamdan kam uchraydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика