"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди
10 авг 2025 21:53
Янгиликлар
"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди
Даниялик ҳимоячи Андреас Кристенсен "Барселона"да қолиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" 29 ёшли футболчидан ёзда қутулишни режалаштирган эди, аммо энди позициясини ўзгартирди.
Каталонияликлар данияликка 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномасини таклиф қилмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига этади.
Андреас ўтган мавсум "Барселона"нинг бор-йўғи 6 та ўйинида иштирок этди. Ҳимоячи жамоа билан бирга Испания чемпиони ва Қирол кубоги соҳибига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар