

“Mundo Deportivo” нашри берган хабарга кўра, каталонияликлар ҳимоячиси Жюль Кунденинг майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст. “Кўк-анорранглилар” мураббийлар штаби франциялик футболчининг “Эл Класико”гача тикланиб улгуришига шубҳа билан қарамоқда.
Маълумки, Кунде “Бетис”га қарши учрашувда тўпиғининг боғламларини чўзиб олганди. Шундан сўнг франциялик ҳимоячи Чемпионлар Лигаси доирасидаги ПСЖга қарши баҳсни ўтказиб юборди. Парижда “Барселона” мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди — 2:4.
“Барселона” ва “Реал” ўртасидаги учрашув 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.



