"Барселона" футболчисини Англияга сотишга тайёр

14 ноя 2026, 12:31
"Барселона" ярим ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

28 ёшли футболчига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. Маълум қилинишича, "кўклар" Кундени Мало Гюстога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, "Барселона" январь ойида таркибни кучайтириш учун маблағ олиш мақсадида ўз футболчисини қўйиб юборишга тайёр. Кунденинг ўзи ҳам "Челси"га ўтишга тайёр, у "Камп Ноу"га ўтишдан олдин Лондон клубига ўтишга яқин эди.

28 ёшли Кунде жорий мавсумда барча мусобақаларда саккизта ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›