

“10 дақиқа ичида ўйиндаги назоратни йўқотдик. Учрашув старти биз учун қийин кечди ва бу халқаро танаффусдан кейин дастлабки ўйинимиз эди. 1-таймни яхши ўтказдик ва 2-бўлимни жуда яхши бошлаб, ҳисобни очдик.
Балки, вазифа уддаланди деб ўйлаб, хотиржамликка берилгандирмиз ва бу учун 10 дақиқада жазоландик. Уларга кўплаб зарбалар йўллашга имкон бердик ва етарлича яхши ўйнамадик. Руҳий томондан чарчаб қолгандек кўриндик.
Ҳисобни очганимизда баҳс тугашига ҳали 40 дақиқа борлигини ёддан чиқардик”, дейди “аристократлар” устози Томас Тухель.



