UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Рустам Ашурматов: "Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан олдин ҳимоячи Рустам Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.

"Кайфият аъло даражада, жамоадошларимни кўрганимдан сўнг янада кўтарилди. Жисмоний ҳолатимни зўр дея олмайман. Сабаби аввалги йиғиндан сўнг Тошкентда қолдим. "Бунёдкор", бир маротаба "Қўқон-1912" жамоаси машғулотида иштирок этдим. Айни пайтда ҳолатим яхши. Ўйинларга қадар янада яхшироқ ҳолатга кириб олишга ҳаракат қиламан. 

Корея чемпионатида жамоамнинг қайд этган натижасидан қониқдим дея оламан. Мавсумни олтинчи ўринда якунладик, аввал жамоамиз бу ўринга чиқмаган эди. Клубдаги футболчилар, мураббийлар ва раҳбарларнинг кайфияти аъло деган бўлардим. Кейинги мавсумга қадар янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. 

Араб жамоалари билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз. Футболчилар ҳам бунга ишонади. Фақат ўз ўйинимизни кўрсатсак муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Кореяда мавсум якунлангани сабабли йиғиндан сўнг Тошкентда қоламан. Бир муддат дам оламан ва клуб билан ҳозирликни давом эттираман. Клуб билан шартномам февраль ойида якунланади, шундан кейингина таклифларни кўриб чиқаман",- дейди Рустам Ашурматов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика