Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди

Mirjalol Normatov
1 янв 2026
Эрон чемпионатининг 10-турида "Истиқлол" сафарда "Сепахон"га қарши баҳс олиб борди.

Унда меҳмонлар иродали ғалабага эришди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Жасир Асани ҳисобни очганди. Орадан кўп ўтмай Рустам Ашурматов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Исмоил Голизадеҳ ғалаба голини урди.

Қайд этиш керак, Жалолиддин Машарипов 73-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Шу орқали у 7 ой деганда сафга қайтди. У "Истиқлол"даги сўнгги ўйинини ўтган йилнинг 15 май кунида "Сепахон"га қарши ўтказганди.

Учрашув якунига оз вақт қолганида Машарипов яна жароҳат олиб, алмаштирилди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia