А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
5 янв 2026
А Серия 18-тур доирасидаги "Интер" — "Болонья" ўйини бўлиб ўтди.

Миланликлар ушбу ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонлар сафида голларга Пётр Зелински, Лаутаро Мартинес ва Маркус Тюрам муаллифлик қилди. Сантиаго Кастро меҳмонларнинг ягона голини рақиб дарвозасига урди.

"Интер" А Серия турнир жадвалида 17 ўйиндан сўнг 39 очкони эгаллаган ҳолда етакчилик қилмоқда, "Болонья" эса 26 очко билан 7-ўринни банд этган. 





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia