

Нидерландиялик футболчига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқ эди. Ван Дейк агентлари "қаймоқранглилар" билан музокаралар олиб боришди, аммо мадридликлардан ижобий жавоб олишмади.
Якунда "Реал" Дин Хёйсенни танлади, нидерландиялик эса инглиз гранди билан янги шартнома имзолади. 34 ёшли ҳимоячининг ливерпулликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига этади. Футболчининг трансфер нархи 18 миллион еврони ташкил этади. У "қизиллар" сафида 2018 йилнинг январидан буён ўйнаб келмоқда.



